Яккабоғ туман адлия бўлимига Яккабоғ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ходими Ш.Муҳаммадиев лавозим маошига белгиланган устамаларни ундириш ҳақида ариза билан мурожаат қилади.
Мурожаат ўрганилганда Яккабоғ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг яна 46 нафар ходимига шу вақтга қадар устамалар тўлаб берилмагани аниқланди.
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига лавозим маошига белгиланган устамаларни ундириш ҳақида киритилган 47 та ариза суд томонидан қаноатлантирилиб, жами 377 436 000 сўм миқдордаги устама пуллари ундириб берилди.