Бош саҳифаLife StyleЯкшанба тавсияси: Эркин Бозоров якшанбани болалар билан...

Якшанба тавсияси: Эркин Бозоров якшанбани болалар билан ўтказишни тавсия қилади

Якшанбада нима қиламиз?

“Hudud24” сайти дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш истагида бўлганларга таниқли, ҳаётда муваффақиятга эришган инсонлар тавсияларини бериб боради.

Биринчи тавсия актёр ва жамоатчилик фаоли Эркин Бозоровдан.

Якшанба куни ишга бориб ё ишни уйга кўчириб эмас, кунни тўлиғича болаларга бағишлаш керак. Чунки болаларнинг болалиги 6 ёшгача бўлади, 6 йилда нечта якшанба бор: 300 та нари-берисида. Сиз болангизнинг ҳаётидаги муҳим 300 кунни уларга ажратасиз ва шу 300 кун болаларнинг ёдида бир умрга муҳрланиб қолади. Бу 300 кунни бошқа қайтара олмаймиз. Шунинг учун болаларни ҳайратга соладиган масканларага олиб бориш керак.

Полтехника музейи. Мен техникани яхши кўраман. Болаларни қизиқтирадиган жуда кўп нарса бор у ерда: эски ретро машиналар, техникаларнинг аждодлари…

Парклар, болалар ўйингоҳлари. Болалар паркларни, ўйингоҳларни яхши кўради. Биз учун ҳам фойдали бу жойлар. Ўша лаҳзаларда болаликка қайтамиз. Болалар бизга ўзимизнинг болалигимизни қайтаради. Биз уларга ажратган вақтимизни улар бизнинг фойдамизга қайтаради. Шунинг учун болаларга вақтингизни аямай кўпроқ ажратаверинг. Айниқса якшанбада. Агар ҳафтанинг бошқа бўш кунлари бўлса, уни ҳам болаларга ажратиш керак.

Жаҳон адабиёти мутолааси. Дунёда китоблар жуда кўп, уларнинг ҳаммасини ўқиб чиқишга вақтимиз етмайди. Аммо якшанбда китоб ўқишга мунтазам вақт ажратсак, анча адабиёт ўқиб қўямиз.

Канн кинофестивали ва “Оскар” фильмлари. Мен ўзим актёр, кино олами кишиси бўлганим учун фильмларни кўп кўраман, севимли режиссёрларим бор, уларнинг фильмларини айниқса севиб томоша қиламан. Кино платформалари кўп ҳозир. Ютубда киноблоглар, фильмларга шарҳлар ҳам кўп, уларни тавсия қиламан.

Дунё бўйича энг нуфузли 2 та кино мукофоти бор: Канн кинофестивалининг “Олтин пальма япроғи” ҳамда “Оскар”. Ўша мукофотларга номзод бўлган фильмлар рўйхатлари интернетда бор. Агар нима кўришни билмасангиз, шу рўйхатдан танлаб кўраверинг, ютқизмайсиз ва кетган вақтингизга ачинмайсиз.

Қўғирчоқ театрини ҳам тавсия қиламан. Экопаркда “Марионетка” театри бор. Республика қўғирчоқ театри бор.

Якшанбаларингиз мароқли, ҳаётингиз мазмунли бўлсин.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз