Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКонституцияда ОТМларда грант ўринлари йўқолмаслиги аниқ белгилаб...

Конституцияда ОТМларда грант ўринлари йўқолмаслиги аниқ белгилаб қўйилади

Янгиланаётган Конституцияда фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли эканлиги аниқ белгилаб қўйилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул органлар қўмиталарининг қўшма йиғилишида таъкидланди.

Мазкур конституциявий қоиданинг белгиланиши давлат олий таълим муассасаларида грант ўринлари йўқолмаслигини таъминлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Конституциявий қонун лойиҳаси беш турдаги, яъни лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз