Россия Давлат Думаси президентлик муддатларини «нолга» тенглаштириш тўғрисида қонунни қабул қилди.
Россия Давлат Думаси 24-март куни сайлов қонунчилигини Конституциянинг янги нормаларига мослаштирувчи тузатишларини учинчи ўқишда қабул қилди.
Мазкур тузатишлар амалдаги президент Владимир Путинга яна икки марта давлат раҳбари лавозимига номзодини кўрсатиш ҳуқуқини беради.
Қонунга кўра, бир шахс Россияда икки мартадан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас. Бироқ тузатишларга кўра, эндиликда ушбу чеклов Конституциядаги тузатишлар кучга киргунига қадар давлат раҳбари бўлиб ишлаганларга нисбатан қўлланилмайди.
Россия Федерацияси Давлат Думаси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади. Ушбу тузатишлар Асосий Қонуннинг жами 22 моддасига таъсир кўрсатди ва Россия ҳукуматига халқаро органларнинг қарорларини бажармаслик, шунингдек, давлат хизматчилари учун ҳам чекловларни кенгайтириш имконини берди.
Россия Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, Асосий қонунга киритилган ўзгартишларни сайловчиларнинг 77,92 фоизи маъқуллаган, 21,27 фоизи қарши бўлган.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти