Бош саҳифаМуҳимЯнги Тошкентни баҳаво жойда бунёд этамиз –...

Янги Тошкентни баҳаво жойда бунёд этамиз – Президент

Бугун, 31 август куни Қибрай туманида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва ундан иштирок этган давлат раҳбари янги бунёдкорлик режалари ҳақида тўхталиб ўтди:

“Сизларга анчадан бери ўйлаб юрган бир сирни айтмоқчиман, бугун мавриди келди. Ҳозир кўпчиликда савол туғиляпти – нега бу боғ шаҳардан узоқда? Гап шундаки, биз энди Янги Тошкент қурилишларини асосан шу томонда, баҳаво жойларда олиб борамиз. Ҳозирги Тошкент шаҳримизни эса яшил ҳудудга айлантирамиз. Айни пайтда турган жойимизда янги олий таълим маскани, аэропорт ва 2025 йилда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Ёшлар ўртасидаги спорт мусобақалари учун олимпия шаҳарчаси барпо қиламиз.

Боғнинг ўзи ҳам 104 гектарни ташкил қилади ва бу ердаги ободончилик ишлари ҳам давом эттирилади.

Худо хоҳласа, яқин 2-3 ой ичида Тошкент вилоятининг Қибрай, Бўстонлиқ туманларининг баҳаво ҳудудларида бажариладиган ишлар режасини тақдим этамиз. Лекин ҳар бир ғиштни халқимиз билан бамаслаҳат қўямиз”

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз