Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариЯширин равишда дрон олиб кирмоқчи бўлган фуқаро...

Яширин равишда дрон олиб кирмоқчи бўлган фуқаро жаримага тортилди

Жиноят кодексининг 2444-моддасида, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Судланучи Б.Сатторов (исм-шарифи ўзгартирилган) 2021 йил 7 июнь куни соат 16:30ларда “Новосибирск-Фарғона” йўналиши бўйича қатновчи S7777-сонли авиарейс билан Фарғона халқаро аэропортига учиб келади, у чегара назоратидан ўтиб, “Фарғона аэропорти” чегара божхона постининг “Яшил” йўлаги орқали ҳаракатланиб божхона пости ходимларида шубҳа уйғотади. Шунда божхона ходимлари Б.Сатторовнинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказишни талаб қилиб, текширишганида бир дона “ARCTIC FOX” русумли учувчисиз учадиган қурилма (дрон) ва унинг эҳтиёт қисмларини йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмасдан, қонунга хилоф равишда олиб кираётгани аниқланади. Бу ҳолат юзасидан холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли органлар томонидан жиноят иши қўзғатилади.

Воқеага эътибор қаратадиган бўлсак, Б.Сатторов бу ҳаракати жиноят эканлигини била туриб, яширин равишда дрони олиб кириш мумкин деган ҳом хаёлларга учиб, жиноят кўчасига кириб қолиши ачинарли ҳолатдир.

Суд Б.Сатторовни Жиноят кодексининг 2444-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, унга енгиллик қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравар, яъни 12.250.000 (ўн икки миллион икки юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлайди ҳамда олиб кирмоқчи бўлган дрон аппаратини давлат фойдасига мусодара қилади.

 

Феруза Сиддикова,
Фарғона вилоят судининг судьяси

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз