Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш –
фуқароларга БҲМнинг ўндан бир қисмидан 1 бараваригача (33 минг сўмдан 330 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга эса – 1 бараваридан 3 бараваригача (330 минг сўмдан 990 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг.