Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЁш болали аёлларга дарс соати кам бериладими?

Ёш болали аёлларга дарс соати кам бериладими?

Ўқитувчиман. Фарзандим 1 ёшга тўлди. Ишга чиқмоқчиман. Лекин болам кичкиналиги сабабли дарс соатини кам беришяпти. Шу тўғрими? Мен 18 соат дарс билан (1 ставка) туғуруқ таътилига чиққан эдим.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Аёллар ўз хоҳишларига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин. Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига кўпи билан олти йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Юқоридагиларга асосан, аёл туғуруқ таътилидан қайтганидан сўнг иш жойи қайтарилиши ҳамда дарс соатлари миқдори қайтарилиши керак.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз