ЯнгиликларМаҳаллий“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси – ўзига ишонган ёшлар маскани

“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси – ўзига ишонган ёшлар маскани

«Дунёни бошқариш санъати ҳақида ўйлаган ҳар бир инсон империялар тақдири ёшлар тарбиясига боғлиқлигини билади», дея таъкидлаган эди Аристотел. Дарҳақиқат, неча минг йил олдин айтилган ушбу сўзлар ҳамон ўз қуввати ҳамда оғирлигини йўқотганича йўқ. Зеро, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига боғлиқ бўлади.

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси – ўзига ишонган ёшлар маскани

Шу маънода, Ўзбекистонда ҳам ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Биринчи Президент Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатда ёшлар ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайдиган ҳуқуқий ва институционал база яратилди. «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ва бошқа кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Уларда ёшларнинг замонавий ўзгарувчан жамият шароитида ҳаётга мослашиши, жамият олдидаги масъулиятини англаган фуқароларни тарбиялаш учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, психологик ва педагогик шарт-шароитлар яратиш ифода этилди.

Шунга қарамай, юқори технологияларнинг жадал ривожланиши, глобаллашувнинг тобора кучайиб бораётган муаммолари, мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодиётига изчил интеграцияси олдимизга ёш кадрлар тайёрлаш даражаси ва сифатини ҳамда уларнинг ҳуқуқий маданиятини изчил ошириб бориш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш каби вазифаларни қўйди. Бу, ўз навбатида, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш зарурлигини тақозо этди.

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси – ўзига ишонган ёшлар маскани

Мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди, энг муҳими, ёшлар билан ишлаш бўйича Республика идоралараро кенгаши шакллантирилди. Бу ёшлар янги босқичга кўтарилаётгани ва барча умидлар ёш кадрларга боғланганлиги тўғрисидаги даракчидир. Ёш ҳокимият вакиллари ҳоким ўринбосарлари лавозимларига тайинлана бошлади. Яқингача давлат органларида ишлайдиган ёш мутахассисларнинг улуши жуда паст эди, аммо сўнгги кузатувларга кўра, кескин ўсиш кузатилмоқда, буни эса эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Президент Шавкат Мирзизоевнинг 2018 йил 27 июндаги «Ёшлар – келажагимиз» Давлат дастури доирасида тўғрисида”ги фармони эса қилинажак ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги мақсадлар учун янада кенг замин яратди. Жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ҳанузгача сақланиб қолганлиги танқид қилинган мазкур Фармонда ёшлар масалалари билан боғлиқ муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари қайд этилди. Бунинг натижаси ўлароқ юртимиз бўйлаб кенг кўламли ишлари амалга оширилди. Хусусан, кўплаб ёшларга ўз бизнесларини ташкил этиш учун керакли маслаҳатлар берилди, бизнес-тренинглар ўтказилди. Уюшмаган ёшлар учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш ҳамда ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар жамғарма миқёсида янги босқичга олиб чиқилди.

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси – ўзига ишонган ёшлар маскани

5 та муҳим ташаббус асосида «Ёшлар – келажагимиз» Давлат дастури доирасида 2020 йилда ёш тадбиркорлар лойиҳаларини рўёбга чиқариш орқали ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, шунингдек, замонавий билим-кўникмаларига эга бўлишини таъминлаш мақсадида ўқув курслари, нодавлат таълим муассасалари, ёшлар инновацион маркази фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ 14,8 млрд.сўмлик 50 та лойиҳа амалга оширилди. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида фитнес клуб, кичик футбол майдонлари, соғломлаштириш масканлари, тренажор заллари фаолияти йўлга қўйиш учун 18,3 млрд.сўмлик 81 та лойиҳа, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган интернет клублар, компьютер хизматлари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ 8,9 млрд.сўмлик 78 та лойиҳа, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган замонавий Боок cафе, нашриёт, кутубхона, китоб олами лойиҳалари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ 900 млн.сўмлик 7 та лойиҳа ижроси таъминланди. Шунингдек, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит ажратиш орқали аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш аёл тадбиркорларнинг 78,7 млрд.сўмлик 437 та лойиҳасининг амалга оширилишига замин яратилди.

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси – ўзига ишонган ёшлар маскани

Шунингдек, жамғарма томонидан замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатни муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, аниқ мақсад сари интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш, ёшларнинг интелектуал ва ижодий салоҳиятини намойиш қилиш, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида янги лойиҳа ҳамда ташаббуслар режалаштирилган. Ўз олдиларига улкан ютуқларга эришишни мақсад қилиб қўйган ёшлар билан ишлаш эса ҳамон давом эттирилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, жамғарма келгусида ҳам ёшларнинг тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратишда, иш ўринлари яратишда ва ёшлар бандлигини таъминлашда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси матбуот хизмати

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img