ЯнгиликларМаҳаллий“Ёшлар–келажагимиз” жамғармаси ёшларни бизнес семинарлар, кўргазма-савдо ярмаркалари ва бизнес саёҳатларда жамламоқда

“Ёшлар–келажагимиз” жамғармаси ёшларни бизнес семинарлар, кўргазма-савдо ярмаркалари ва бизнес саёҳатларда жамламоқда

Жойларда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшларнинг билимларини ошириш мақсадида малакали мутахассислар томонидан 3 180 та бизнес семинарлар ўтказилди. Ташкил қилинган семинарлар ўз ичига 182,6 минг нафар ёшларни қамраб олди.

Xorazm/Urganch

Хоразм / Урганч

Давлат дастури доирасида барча туман (шаҳар)ларда имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар ўз маҳсулотларининг савдо ярмаркаларини ташкил қилди. Савдо ярмаркаларида 36,5 минг нафарга яқин тадбиркорлик фаолиятига қизиққан ёшлар жалб қилинди.

 

Сурхондарё / Шеробод

 

Ўз олдига тадбиркорлик фаолиятини бошлашни мақсад қилган 43 минг нафар ёшларни ҳудудлардаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарига босқичмағбосқич 1 402 марта бизнес саёҳатларни амалга оширди. Бу орқали ёшларда тадбиркорликка қизиқишларини орттириш, дастлабки кўникмаларнинг ҳосил бўлиши ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга самарали ечим топиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img