“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси собиқ бош ҳисобчиси томонидан ўзлаштирилган маблағлар Жамғарма томонидан аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилган эди. Бугунги кунда мазкур ўзлаштирилган маблағ тўлиқ ундирилди, дея хабар қилмоқда Жамғарма матбуот хизмати.
“Мазкур ҳолатга бефарқ бўлмай, ижтимоий тармоқларда ўз фикр ва мулоҳазаларини билдираётган фаол фуқароларимиз, журналист ва блогерларимизнинг ташкилот фаолиятига оид барча саволларига батафсил жавоб берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси жамиятимиз ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларда фаол иштирок этиш истагида бўлганлар ҳамда Жамғарма фаолияти давомида ёшларимиз ҳаётида юз берган ўзгаришларни ёритиш истагини билдирган ОАВ вакилларини ҳамкорлик учун таклиф қилган.