Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЮридик шахсларни қайта ташкил этиш мумкинми?

Юридик шахсларни қайта ташкил этиш мумкинми?

— Юридик шахсларни Фуқаролик кодексининг 49-моддаси ҳамда ташкилий ҳуқуқ шаклига қараб, тегишли қонун ҳужжатлари асосида қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин.

Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.

Юридик шахс унга бошқа юридик шахсни қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганда, қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз