Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали адвокатларни осон...

“Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали адвокатларни осон топинг!

Адвокатура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида “Юридик ёрдам” ахборот тизими (http://e-advokat.uz ) ишга туширилди.

Ахборот тизими қандай қулайликларга эга?

Ахборот тизими орқали адвокатлик мақомини олишда талабгорлар малака имтиҳонини топшириш учун электрон тартибда мурожаат қилиш ва малака имтиҳони жараёнларини кузатиб бориш имконияти яратилди.
Тизим орқали республикада фаолият юритаётган адвокатлар реестри, уларнинг шахсий электрон кабинети яратилиб, адвокатлар томонидан электрон адвокат ордерини расмийлаштириш, давлат органлари ва ташкилотларига адвокатлик сўровларини жўнатиш ва аризалар берилиши мумкин.
Бундан ташқари, фуқаролар ахборот тизими орқали адвокатлар тўғрисида, уларнинг мақоми ҳақида маълумотлар олиши;
адвокат рейтингини аниқлаши, адвокатнинг фаолиятини баҳолаши ва адвокат ҳақида ўз фикрларини изоҳ тариқасида ёзиб қолдириши;
адвокатура соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, янгиликлар, статистик маълумотлар билан танишиши мумкин.
Ушбу тизимнинг ишга туширилиши адвокатурага киришда ортиқча қоғозбозликни бартараф этади, адвокатлар фаолиятини енгиллаштиради. Фуқароларга адвокатни осон топишга ва улар фаолиятини баҳолашга ёрдам беради.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз