Ижтимоий тармоқларда йигитнинг бир қизга чорраҳа ўртасида гул ва узук совға қилган видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Sevimli телеканалининг “Zamon” информацион дастурида хабар берилади.
Чилонзор метро бекати олдидаги чорраҳада юз берган ушбу ҳолат юзасидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳуқубузарлар судда ўзининг қилмишига изоҳ бераркан уларнинг асосий мақсади инсонлар ўртасида меҳр-оқибатни кучайтириш эканлигини таъкидлашган. Аммо бундай тарғибот учун видео олиш кимнингдир ҳаётини хавф остига қолдириш эвазига бўлмаслиги керак.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўриб чиқилган суд мажлисида ушбу блогерлар Ўзбекистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни (майда безорилик) содир этганликда айбли деб топилди. Уларга мазкур моддага асосан 3 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.