Кун.уз сайтида” Комил Алламжонов муассислигидаги “Миллий” телеканали “Заковат” намойишини тўхтатди. Дастур тақдири энди нима бўлади?” сарлавҳали хабар чоп этилди.
“Заковат” 20 йиллик тарихида учта телеканалда эфирга узатилди. “Ёшлар”да очилган теледастур “Ўзбекистон” телеканалига, охири “Миллий” ТВга ўтган. Аммо ижодий эркинлик ваъда қилинган бу каналда “Заковат”нинг намойиши бутунлай тўхтаб қолди, дейилади хабарда.
Комил Алламжонов ушбу хабар юзасидан муносабат билдириб, “Заковат” ёпилмаслигини маълум қилди.
“Заковат” ёпилмайди. Аксинча – гуллайди. Биз Саида Мирзиёева билан ушбу лойиҳани ўз оталиғимизга олдик. Бу йил иншааллоҳ ушбу медиа лойиҳа орқали республикамиздаги янгидан янги билимдон ёшларни кашф қиламиз”, дейди Алламжонов.