Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Зарафшон” дарёсига чўмилишга борган 3 нафар бола...

“Зарафшон” дарёсига чўмилишга борган 3 нафар бола чўкиб кетган. Чўмилишга бораётганлар нималарни билиши керак?

25 май куни соат 14.00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишган.

ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган.

Қолган 2 нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Қонунчиликда, 12 ёшгача болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади.

🚫 Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

🔹 тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
🔹 тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
🔹 моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
🔹 сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
🔹 алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
🔹 сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
🔹 ёлғон тревога сигнали бериш;
🔹 вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
🔹 сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
🔹 пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
🔹 кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
🔹 сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
🔹 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
🔹 шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
🔹 овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
🔹 товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
🔹 қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

Чўмилиш пайтида ҳар 10 киши ҳисобига бир нафар қутқарувчи сувда чўмилаётган болаларнинг ёнида туриши керак.

Шунингдек, ҳокимликлар бахтсиз ҳодисалар кўп бўладиган сув ҳавзаларига чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатиши керак

Ҳокимликлар фавқулодда вазиятлар органлари билан ҳамкорликда ҳар йили 1 майдан 15 сентябргача сувда бахтсиз ҳодисалар (одамлар ўлими) тез-тез рўй бериб турадиган жойларни аниқлаши керак.

Шунингдек, мазкур ҳудудлар бўйича маҳаллий аҳоли ва дам олувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш шарти билан қирғоқ бўйлаб чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатиши шарт.

 

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз