Бош саҳифаLife StyleЗарарли иловаларни зудлик билан смартфонингиздан ўчириб ташланг

Зарарли иловаларни зудлик билан смартфонингиздан ўчириб ташланг

Мутахассислар айрим иловаларни бефойда, айримлари эса зарарли бўлгани учун смартфондан ўчириб ташлашни тавсия қилишмоқда. Бу ҳақда “Российская газета”га таяниб Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Экспертлар биринчи навбатда рақам аниқлайдиган иловаларни зарарли деб аташди. Уларнинг сўзларига кўра, бундай дастурлар смартфондаги телефон рақамларига оид барча маълумотларни кўчириб олади, бундан ташқари, смартфон эгасининг исми ва телефон рақамини бошқаларга бериши мумкин.

Кейинги ўринда батарея қувватини тежайдиган дастурлар айтилди. Фойдаланувчиларга смартфон созламаларидаги қувват тежайдиган функциядангина фойдаланиш тавсия қилинди. Мутахассисларнинг айтишларича, қувват тежайдиган иловалардан ҳеч қандай фойда йўқ.

Шунингдек, “хотира тозалайдиган” дастурлар ҳам бефойда деб топилди.

“Улар ҳам худди батарея тежайдиган иловалар каби ишлайди. Хотира бир озга енгиллашади, аммо бу жуда қисқа вақт давом этади”, дейилади мақолада.

Бундан ташқари, фонарлар, QR-код сканерлари ҳам хавфли деб топилган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз