Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЖайронга ўқ узганларга жиноят иши очилди

Жайронга ўқ узганларга жиноят иши очилди

Қорақалпоғистонда броконьерлар томонидан “Қизил китоб”га киритилган 11 та жайрон отиб ўлдирилган.

Ҳайвонот оламига 135 миллион сўм зарар етказган бешафқат  қонунбузарлар қўлга олиниб, уларга жиноят иши очилди.

Қорақалпоғистон  Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари ҳамда “Жанубий Устюрт” миллий табиий парки инспекторлари томонидан 24 майда ўтказилган рейд давомида  қўлга олинган табиат кушандаларининг кимлиги аниқланди.  Қўнғирот туманидаги “Жаслиқ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар Т. Б.  ва Б. Р.ларга нисбатан жиноят иши очилди.

Жайронларга ўқ узган қўлларга кишан солинди. Ушбу жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз