Бош саҳифаLife StyleЖазирамада қандай чанқоқбосди ичимликларни ичмаслик керак?

Жазирамада қандай чанқоқбосди ичимликларни ичмаслик керак?

Албатта, чанқоқбосди ичимликларнинг турлари жуда кўм. Айниқса, турли рекламаларда ташналикни кучайтириш учун ичимликларни жозибали қилиб тасвирлашади.

Шифокорлар нима маслаҳат беришади?

«Қайси ичимлик чанқоқни қондиради», деган саволга шифокорларда жавоб тайёр. Булар совуқ нордон газланган ичимликлардир. Улар чанқоқни қондиради, оғизда ёқимли таъм қолдиради.

Таъсири бор, аммо фойдаси йўқ

Жазирамада кам сув ичиш яхшилик аломат эмас. Чунки сув бутун организмнинг нормал ишлаши учун жуда зарур. Сув мойлаш воситасидир. Агар у етарли бўлмаса, бизнинг барча «аъзоларимиз» хириллай бошлайди. Мия яхши ишламайди, бош оғрийди, мушаклар сустлашади ва заифлашади, қон ва сийдик айланиши қийинлашади. Натижада, қон қуюқлашиши ва буйрак тошлари хавфи ортади. Ва бу муаммонинг фақат бир қисми.

Фақат чанқоқ қондиришнигина ўйлаш нотўғри

Фақат чанқоқни қондирадиган ва танадаги йўқотилган сув ўрнини  тўлдирмайдиган ичимликлар оптимал эмас. Бундан ташқари, Гарвард университети олимлари шуни кўрсатдики, фақат биргина чанқоқлик ҳисси билан биз танамизга керак бўлганидан тахминан 30% камроқ сув ичамиз. Ва натижада организм етарли сувга эга бўлмайди. Биз ташналикдан эмас, балки заифлик, чарчоқ, бош оғриғи билан азобланамиз. Бу кўпинча иссиқ ҳавода содир бўлади.

Бунга йўл қўймаслик учун сиз ўзингизни мунтазам равишда сув ичишга мажбурлашингиз керак. Ҳаддан ташқари иссиқликда кун давомида ҳар соатда бир стакан сув ичиш ва кечаси ҳар уйғонганингизда яна бир стакан сув ичиш маъқул. Бир кун давомида сиз камида 12 стакан сув ичишингиз керак.

Минерали юқори бўлган сувларни организм орқали кучли терлаш натижасида катта миқдорда сув йўқотганда ичиш мумкин, масалан, сиз жисмоний машқ қилсангиз ёки иссиқда спорт билан шуғуллансангиз. Агар сиз оддий сувнинг таъмини ёқтирмасангиз, унга лимон шарбати, цитрус мевалари, резаворлар ва ҳоказоларни қўшинг. Газланган сувни ҳам меъёрида ичишингиз мумкин. Ичимликларга шакар қўшмаслик яхшироқ.

Юқорида тавсифланган аломатларга қўшимча равишда, танадаги сув етишмаслигининг яна бир ишончли белгиси мавжуд: сийдик хиралашиб, унинг миқдори камаяди. Бу шуни англатадики, буйраклар тежамкорлик режимига ўтди – улар танадан суюқлик чиқарилишини камайтиради. Бу эса ёмон. Бу организмда тош шаклланиши ва инфекция хавфини орттиради.

Қайси ичимликларни ичмаслик керак?

Ширин газланган ичимликлар. Баъзилар уларни яхши кўрадилар, лекин уларда шакар жуда юқори – одатда 100 г/л дан ортиқ. Шунинг учун, кунига 2 литр ширин газланган сув ичиш натижасида сиз 4-8 кунлик шакар меъёрини оласиз (ЖССТ тавсияларига кўра, кунига 25-50 г дан кўп бўлмаган миқдорда шакар  истеъмол қилиш керак) – бу семиришга тўғридан-тўғри йўл ва қандли диабетга олиб келиши мумкин.

Шакар ўрнини босувчи модда аралашган газли ичимлик. Агар сиз уларни ёқтирсангиз, ичишингиз мумкин. Аммо, қоида тариқасида, чанқоқликни оширса оширадию, асло камайтирмайди.

Кофеинли ичимликлар. Шакар ёки шакар ўрнини босувчи моддалар билан боғлиқ юқоридаги муаммоларга қўшимча равишда, кофеин диуретик бўлгани учун организмда сув йўқотилишини оширади. Шу сабабли иссиқда қаҳва ва чой ичмаганингиз маъқул.

Энергетик ичимликлар. Уларда мавжуд бўлган кофеин ва шакар билан боғлиқ камчиликларга қўшимча равишда уларда сув жуда кам. Бу эса организмдаги сув йўқотишларнинг ўрнини ёмон қоплайди.

Шарбатлар, нектарлар, шарбатли ичимликлар. Уларни ҳам газланган ширин сувлар билан солиштириш мумкин. Чунки улар ҳам тахминан бир хил миқдордаги шакарга эга.

Спорт ичимликлари (изотоник). Уларни натрий, калий ва магнийнинг йўқолиши кузатиладиган кучли терлашдан кейин ичиш мумкин. Бу ичимликлар организмда йўқотилган моддаларни тўлдиради. Лекин улар таркибида ҳам сув кам, шакар бор.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз