Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЖиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида халқ...

Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида халқ маслаҳатчилари билан семинар машғулот бўлиб ўтди

Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига сайланган халқ маслаҳатчилари билан уларнинг ишларни кўришдаги роли, коррупцияга қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва қасддан одам ўлдириш жинояти мавзуларида семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Суд раиси С.Дусмановнинг раислигида ўтган йиғилишда Қибрай туман судига сайланган халқ маслаҳатчилари ва суд ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда, одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланиши, уларнинг ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи (судьялар) билан тенг ҳуқуққа эга эканлиги, шу сабабли уларнинг ҳам инсон тақдирини ҳал этишдаги масъулияти ва жавобгарлиги судьялар билан тенг бўлмоғи лозимлиги тушунтирилди.

Шу билан бирга иштирокчиларига малака ҳайъатининг режасида белгиланган, яъни коррупцияга қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва қасддан одам ўлдириш жинояти мавзуларида фикр юритилди.

“Илгари ва ҳозирги суд жараёнини таққосласак, осмон билан ерча фарқни сезамиз. Илгарилари фақатгина қоғозларда судьялар ва маслаҳатчиларнинг мақоми тенглаштирилган, амалда аксарият суд хукмлари, қарорлари ва ажримлари фақатгина судьянинг фикри билан чиқарилган. Аксарият маслаҳатчилар суд жараёнига номигагина қатнашиб, на савол берган, на судьяга фикр берган, вазифаси ҳукм ўқилгач, имзо қўйишдан иборат бўлган, холос.

Эндичи, ҳозир муҳит тамоман ўзгарган, халқ маслаҳатчилари амалда судьялар билан тенг мақомга эга. Қайси суд жараёнига назар солманг, халқ маслаҳатчилари зийраклик билан кўрсатмаларни эшитиб, ҳолатни очишга хизмат қиладиган ўткир саволларни бераётганига гувоҳ бўламиз. Судларда ишлар мукаммал кўрилиб, суд ҳукмлари қарорлари камдан кам ҳолатлардагина  ўзгараётганида халқ маслаҳатчиларининг салмоқли ҳиссаси бор. Илгарилари саволларни асосан судья, прокурор, адвокат берган бўлса, эндиликда бу учликка иккала халқ маслаҳатчилари ҳам қўшилди. Бир калладан икки калла устун деган ақида нуқтаи назаридан қарасак, ўз-ўзидан суд ишининг одиллиги таъминланишининг гарови эканлигини кўрамиз. Ҳақиқатан бугунга келиб, жиноят ишлари бўйича судларда такомиллашув жараёнлари юқори поғонага кўтарилди. Буни аввало халқнинг баҳосида кўрамиз. Энг холис баҳоловчи ҳам халқдир” дейди суд раиси С.Дусманов.

 

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз