Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЖисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида таксичилик...

Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?

— Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?

— “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорига мувофиқ, йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан якка тартибдаги тадбиркор(ЯТТ)лар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилган.

ЯТТлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади. Лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль транспорти мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади.

Бунда йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар 2021 йилда ойига 150 минг сўм солиқ тўлайди. Шунингдек, лицензия варақаси учун йилига 245 минг сўм давлат божи ундирилади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 сентябргача бўлган даврда ЯТТларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз