Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариЖиззахлик фирибгар аёлнинг навбатдаги найранглари фош бўлди

Жиззахлик фирибгар аёлнинг навбатдаги найранглари фош бўлди

захлик, 60 ёшга яқинлашиб қолган Мухайё Абдукаримовага (исм-фамилияси ўзгартирилган) озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан боғлиқ жазо тайинланган. Бироқ судланганлиги айнан жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман суди томонидан олиб ташланган бўлишига қарамасдан, у суд томонидан берилган имкониятлардан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, тузалиш йўлига ўтмасдан, у яна ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида фуқаро Н.Қосимовага талафот кўрган фуқароларга бериладиган уйлардан бирини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб беришини айтиб, жами 13.000.000 сўм миқдорда пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, у Х.Тошболтаевага кам таъминланган ва боқувчиси бўлмаган оилаларга уй берилаётганлигини айтиб, ушбу уйлардан бирини олиши учун ҳужжатларни расмийлаштириб, рўйхатга киритиб қўйишини ваъда қилиб, жами 1500 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. У такроран ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Ш.Тошмуродова талафот кўрган бўлсада, талафот кўрган фуқароларга ажратилган уйлардан ололмаганлигини билгани ҳолда, унинг ҳолатидан фойдаланиб, унга Мирзаобод тумани, “Янги Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида қурилган уйларнинг бирини олишида ҳужжатларни расмийлаштириб бериши ва ушбу уйларни олиши лозим бўлган фуқаролар рўйхатига киритишини ваъда қилиб жами 20.000.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Шунингдек, у Б.Йўлдошевнинг ишончига кириб, унга банк орқали 150.000.000 сўм миқдорда субсидия ажратилиши учун олдиндан 25.000.000 сўм миқдорда пул тўлов қилиши лозимлигини айтиб, ўзида бўлган 2000 АҚШ долларини унинг учун чиқадиган субсидия пулларига қўйишини, қолган 3.000.000 сўмини бериши лозимлигини айтиб, 2021 йил август ойида Б.Юлдашевдан 3.000.000 сўм, сентябрь ойида 600.000 сўм ва 1.400.000 сўмлик мебелларини олиб кетиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Суд ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқоридаги қайд этилган далилларга баҳо бериб судланувчи М.Абдукаримовани Жиноят кодексининг 168 моддаси 3-қисми “б” банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, юқорида келтириб ўтилган моддий зарарларнинг жабрланувчилар фойдасига ундирилиши белгиланиб, 5 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Мирғани Мирзохидов,
жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман суди раиси

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз