Бош саҳифаҲудуд 24СурхондарёЖойларда нотариуслар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси...

Жойларда нотариуслар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси ўтказилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида қатор акция ва тадбирлар ташкил этилмоқда.

 Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик институтларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант лойиҳаси доирасида, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда ўтказилаётган акция доирасида республикамизнинг барча маҳаллалари қамраб олинди. Ушбу тадбирларда 500 дан зиёд хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан аҳолига “Ворислик ҳуқуқи” мавзусида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида фуқароларга қонун талаблари асосида нотариал тартибда сайёр хизмат кўрсатилмоқда.

Кеча Сурхондарё вилоятида бошланган акция тадбирлари бугун Термиз тумани “Маҳалла” марказида давом этмоқда. Фуқароларга хусусий амалиёт билан шуғулланувчи  нотариуслар Рустам Ўроқов, Шароф Ҳайитов, Шавкат Ҳасановлар томонидан ворислик ҳуқуқи бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

Фуқаро Ш.Х.  шу тумандаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилади. У ўзига тегишли мулкни фарзандларига васиятнома асосида қолдиришга қарор қилди.  Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Рустам Ўроқов Ш.Х.га нотариал махфийликни сақлаган ҳолда, қонунда кўрсатилган талаблар бўйича васиятномани тасдиқлаб берди.

Фуқаро Б.Ж.га нотариуслар томонидан қонун бўйича меросга бўлган гувоҳномани расмийлаштириб беришди.

Тадбирда қатнашган яна бир  фуқаро Равшанбек Мамадалиев ташкилотчилар томонидан жуда савобли ишга қўл урилгани, мерос масаласи оилаларда муаммога айланиб бораётгани, бундай ҳуқуқий тарғибот тадбирлари оилаларда низоларнинг камайишига, манфаат ва ҳуқуқлар тўқнашувининг олдини олишга хизмат қилади, дея таъкидлади.

Жами 3-кун давом акция республикамизнинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларни қамраб олди.  Жами 500 га яқин нотариус томонидан уч мингга яқин фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди, шундан 1000 нафарга яқинига мерос масалаларида ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатилди. 10 та низоли ҳолат, яъни мерос бўйича мурожаат қилган мурожаатчиларга медиатив кўмак кўрсатилди. 16 та  боқувчисини йўқотган, вояга етмаган фарзандлари бор оилаларга имтиёзли ҳуқуқий хизмат кўрсатилди.

Аслида, ҳам аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш адолатли жамият барпо этишга, фуқароларга ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар эса инсон қадрини янада юксалтиришга хизмат қилади. Ҳуқуқий маслаҳат куни акцияси ҳам ана шундай улуғвор мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз