“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг “Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” журнали бирлашган таҳририяти журналисти Акмал Тошев вафот этди
Бош прокуратуранинг берган маълумотларига кўра, журналист суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Тошевнинг ўлими “Юрак тампонадаси, ўпка артерияси аневризмасининг ёрилиши, юрак туғма нуқсони, юрак бўлмачалари дефекти”дан келиб чиққан. Текшириш давом этмоқда.
Акмал Тошев 1985 йил 6 апрелда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқтош қишлоғида туғилган. 1992-2003 йиллар қишлоқдаги 41-умумтаълим мактабида ўқиди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултетида бакалавр йўнилишини (2004-2008), магистратура босқичини (2011-2013) тамомлади.
У бадиий ижод билан шуғулланди. Қатор марказий газета ва журналларда шеърлари чоп этилган. “Моҳият лаҳзалари” (2008), “Фариштали кунлар” (2011) номли шеърий тўпламлари нашр этилган. “Қашқадарё баёзи” (2007), “Ёшлар китоби” (2008) ҳамда “Олтин кўприк” (2010) альманахларига шеърлари киритилган.
“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази марҳум ҳамкасбимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.