currencies image

12 670,05 UZS

37,83

usd

currencies image

13 560,75 UZS

82,17

eur

currencies image

138,00 UZS

3,61

ru



АсосийЯнгиликларЕр сайёрасини асраш учун чиқиндиларни саралаш муҳим

Ер сайёрасини асраш учун чиқиндиларни саралаш муҳим

Life Style

calendar

25.04.2024

eye

53

Ер сайёрасини асраш учун чиқиндиларни саралаш муҳим

Чиқиндилар тўпланиш  ҳажмининг мунтазам равишда ўсиши ва уларни утилизация қилиш воситаларининг етишмаслиги туфайли кўпгина шаҳарларида муаммоларга сабаб бўлмоқда. Инсоният сўнгги олти йил ичида 500 гигатоннадан ортиқ пластмасса, металл, ёғоч маҳсулотлардан фойдаланган.

Бу кўрсаткич 1900 йилдан буён одамларга керак бўлган маҳсулотларнинг деярли 28 фоизини ташкил этади. Буни “Ер масаласи ҳаммага таалуқли” лойиҳаси доирасида экология мутахассислари ҳисоблаб чиққан. Сайёра бўйлаб йилига 2,1-2,3 миллиард тоннагача қадоқлаш чиқиндилари, бузилган электр техникалар, муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқлари ва бошқа чиқиндилар ҳосил бўлади. Бу кўрсаткич 2050 йилга бориб 3,8 миллиард тоннага етиши мумкин.

Экологларнинг огоҳлантиришича, Ер экотизими бундай катта юкга бардош бера олмайди. Улар чиқиндиларни саралаш маданияти бўйича бир нечта қоидани таклиф қилишди. Бу эса сайёрамизни ахлат билан тўлдириш муаммосини ҳеч бўлмаганда қисман енгиллаштиришга ёрдам беради.

1) Ортиқча маҳсулот сотиб олманг! Ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотларини кўпроқ сотиши керак, аммо бу унинг даромади. Ҳар бир маҳсулот учун алоҳида полиэтилен пакет ишлатиш шарт эмас. Бир даста бананни алоҳида пакетга солишнинг ҳожати йўқ. Банан пўстлоғининг ўзи мевани ишончли ҳимоя қилади. Шунингдек, озиқ-овқат сотиб олаётганингизда, уни амал қилиш муддати тугашидан олдин истеъмол қилишга улгурасизми йўқми — буни ҳисобга олинг.

2) Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни танланг! Маҳсулот сифати бир хил бўлган бошқа ҳолларда уни етказиб бериш пайтида камроқ ёқилғи ёқилганлиги сабабли, энг яқин завод ёки фабрикада ишлаб чиқарилган маҳсулот, энг экологик тоза маҳсулот ҳисобланади.

3) “Тез ўзгарувчан мода”дан воз кечинг” Россияда ҳар йили 2 миллион тонна кийим-кечак чиқиндига айланади. Ундан ташқари, мавсум охиригача сотилмай қолган коллекция қолдиқлари ҳам қолиб кетади. Мода дизайнерлари ҳозир фойдаланадиган толаларнинг ярмидан кўпи синтетик бўлиб, уларни эски тўқимачилик воситалари асосида қайта ишлаш жуда мураккаб. Бир вақтлар сотиб олинган кийимларнинг атиги 1 фоизи қайта ишланади.

4) Эгалик қилманг, фойдаланинг! Чиқиндиларни камайтириш учун маҳсулотлардан фойдаланиш усулини ўзгартиришимиз керак. Баъзан бирор маҳсулот шкафнинг бир четида тургандан кўра, уни ижарага олиш қулай. Шу маънода, ривожланаётган Россия шаҳарларида каршеринг ва электросамокатлар ижараси шахсий транспорт воситаларига қараганда анча яхши.

5) Хизмат муддати узоқ бўлган нарсаларни танланг! Ҳар ёмғир ёғишидан олдин  мўрт, арзон соябон сотиб олманг. Битта яхшисидан сотиб олинг — бу қимматроқ бўлиши мумкин, аммо у самарали ва ишончлидир. Учинчи ёмғир (жала)дан кейин битта яхши соябон учта мўрт соябондан узоқроқ хизмат қилиши маълум бўлади.

6) Қайта ишланадиган материалларга устунлик беринг! Металл ва шиша идишлар ҳеч қандай муаммосиз кўп марта қайта ишланиши мумкин. Аммо, пластмасса эса қийинроқ, лекин унинг кўплаб турларини қайта ишлаш мумкин. Масалан, қоғоз фақат олтита қайта ишлаш усулига бардош бера олади.

7) Озиқ-овқат алмашинувини ривожлантиринг! Яроқлилик муддати тугашига оз муддат қолган ортиқча озиқ-овқат маҳсулотларини муҳтожларга тарқатинг. Охирги чора уни ҳайвонларга озуқа сифатида беринг!

8) Чиройли таъмирлаш! Бузилган ускунада эҳтиёт қисмлар учун фойдали бўлган қисмлар бўлса, уларни олиб, сақлаб қўйиш керак. Кичкина тешик туфайли кийимларни ташламанг. Сиз уни эҳтиёткорлик билан тикишингиз ёки устига чиройли ямоқ ёпиштиришингиз мумкин — ҳамма буни шундай мўлжалланган деб ўйлайди.

Бизнинг истеъмолчилик маданиятимиз сайёрамизни экологик хавфсизлигини таъминлайди ҳамда келажак авлодга янада бой табиий ресурсларни мерос қолдиришга хизмат қилади. Шундай экан, ҳар биримиз табиатни ифлослантиришга қарши курашишга ҳисса қўшишимиз лозим.

Мадина ҲАМДАМОВА,

журналист

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
9 074

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
6 421

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
2 892

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-апрел 2024, 12:30
1 721

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. hudud24.uz яна бир бор ушбу мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади.