currencies image

12 718,08 UZS

23,08

usd

currencies image

13 710,09 UZS

61,70

eur

currencies image

137,82 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларБуни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китоби ўзбек тилида чоп этилди

Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китоби ўзбек тилида чоп этилди

Life Style

calendar

15.04.2024

eye

552

Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китоби ўзбек тилида чоп этилди

Дунёда ҳар йили 4 миллиондан ортиқ одам сигарет чекиши туфайли вафот этади. Бу гиёҳвандликдан ўладиганлар ва урушларда ҳалок бўладиганлар сонидан ҳам бир неча баробар кўп. Шунга қарамай, нега чекувчилар — ўсмирлардан тортиб қарияларгача — била туриб бу зарарли одатни ташлай олмайди?

Одатда бунга сабаб қилиб тананинг никотинга қарам бўлиб қолиши кўрсатилади. Аммо чекиш жисмоний эмас, балки психологик тобеликдир. „Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китоби чекишни ташлашнинг психологик томонларини очиб беради. Унда қуруқ қўрқитиш ва тарғибот эмас, балки йиллар давомида синалган самарали маслаҳатлар жамланган.

Ушбу китоб номига мос равишда чекишдан осон қутулиш сирлари ҳақида. Муаллиф ирода кучига таянадиган анъанавий усулларга қарши чиқиб, ўз усулини фикрлаш тарзини тубдан ўзгартириш асосида шакллантиради. «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китобхонларга чекишни ташлашга қурбонлик эмас, балки озодлик сифатида қарашга имкон беради.

Муаллифнинг ўзи ҳам китоб ёзишидан аввал 33 йил давомида сигаретга қарам бўлган. У ўзи таклиф этаётган йўл билан кунига 60-100 дона сигарет тутатишдан бутунлай чекмаслик даражасига кела олади. Сўнг амалда иш берган барча тавсияларни жамлаб, чекишни ташлашнинг осон йўлини бир китобга айлантиради. Бу усул ҳозиргача 50 миллион инсонга сигаретга қарамликдан қутулишга ёрдам берган.

Китобнинг энг муҳим 2 афзаллиги:

Оғриқсиз қутулиш: Китоб сабабли чекишдан оғриқсиз ва руҳий қийинчиликларсиз халос бўлиш мумкин.

Узоқ муддатли муваффақият: Китобдаги усуллар чекишдан бир уринишда бутунлай воз кечишга ёрдам беради.

«Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» бир неча йиллик чекувчилардан тортиб ҳаваскорларгача бўлган одамларга чекишни ташлашда қўл келди. Китобда чекишни ирода кучидан фойдаланмасдан ташлашнинг йўли кўрсатилган. Бу усул оғриқсиз, арзон ва психологик жиҳатдан самарали эканлиги миллионлаб инсонлар тажрибасида исботланган.

Чекишнинг глобал эпидемияси саломатлик ва фаровонликка жиддий зарар етказишда давом этар экан, сигаретни ташлашнинг самарали усулига бўлган эҳтиёж ҳеч қачон бу қадар долзарб бўлмаган. Бу китоб билан Аллен Карр қарамликдан қутулиш ва соғлом ҳаётга қайтиш йўлини кўрсатиб беради. Ўзи кашандаликдан самарали қутулган муаллиф яна минглаб инсонларга ёрдам бериши шубҳасиз.

Китоб «Asaxiy Books» ва «Xalq banki» ҳамкорлигида чоп этилган. Банк кўмаги жамият учун яна бир фойдали китоб чиқишида муҳим роль ўйнади. Китобни тайёрлашда таржимон, муҳаррирлар, корректорлардан иборат мутахассислар жамоаси ишлаган. Матн саккиз босқичли сифат назоратидан ўтган ва қаттиқ муқовада чоп этилган.

«Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китоби ҳозирда www.asaxiy.uz интернет дўконида сотилмоқда ва Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб берилади.

Китоб ҳақида маълумот ва буюртма учун: https://asaxiy.uz/u/6613cf874a5f8

www.asaxiy.uz сайтида китоблардан бошқа маиший техника, электроника воситалари, компьютер жиҳозлари, смартфонлар ва гаджетлар ҳам сотувда мавжуд. Қулайлик учун онлайн муддатли тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган.

 

 

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
12 602

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
6 918

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 474

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-апрел 2024, 12:30
1 885

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. hudud24.uz яна бир бор ушбу мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади.