currencies image

12 670,05 UZS

37,83

usd

currencies image

13 560,75 UZS

82,17

eur

currencies image

138,00 UZS

3,61

ru



АсосийЯнгиликларТез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун субсидия ажратилади

Тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун субсидия ажратилади

Life Style

calendar

23.04.2024

eye

167

Тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун субсидия ажратилади

Мамлакатимиз миқёсида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар қимматбаҳо навларининг кесилишига муддатсиз мораторий амал қилмоқда. Шунингдек, экологияни асраш, атроф-муҳит тозалигини сақлаш мақсадида электромобилларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Айниқса, уларни тез ва осон қувватлантиришга бўлган эҳтиёж янада ортиб бормоқда.

Мазкур вазифани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра Экология жамғармаси ҳисобидан "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўмдан маблағлар субсидия сифатида ажратилиши белгиланган.

Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар, бозорлар ҳудудида ҳамда «Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида камида 2 каналли 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станцияларини барпо этишнинг мажбурий тартиби ўрнатилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 октябрга қадар туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар  харид қилинади ва ўрнатилади. Бунда кичик станциялар Вазирлик томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатиладиган автоматлашган кичик станциялар маълумотлари атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш орқали визуаллаштирилиб, расмий веб-сайтларда реал вақт режимида мунтазам янгилаб борилади.

Қонунга кўра, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини сифатли олиб бориш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган графикка асосан 2024 йил якунига қадар атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларга, 2025 йил якунига қадар –– II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун:

- чанг-газ тозалаш ускуналари, локал сув тозалаш иншоотлари ва автоматик мониторинг тизимларини ўрнатиш учун хўжалик юритувчи субъектларга халқаро молиявий институтларнинг маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади;

- 2023 йил 1 июлдан бошлаб мазкур бандда кўзда тутилган ускуналарни ўрнатган (ёки шартномага асосан 15 фоиздан ортиқ тўловларни амалга оширган) корхоналарга атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини тенг улушларда 36 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;

- мазкур Фармоннинг ушбу бандида кўзда тутилган ускуналарни ўрнатмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Эътиборлиси, 2024 йил 1 январдан бошлаб атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага ва II тоифага кирувчи янги объектларни лойиҳалаштиришда юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва (ёки) локал сув тозалаш иншоотлари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳаларни давлат экологик ва шаҳарсозлик экспертизаларидан ўтказиш ҳамда қурилиши тугалланган объектларни, уларни ўрнатмаган ҳолда фойдаланишга қабул қилиш ман этилади.

Албатта, мазкур чора-тадбирлар аҳоли турмуш тарзини яхшилашга, атроф-муҳит тозалигини сақлашга, мамлакат экологик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Феруз Жўраев,

журналист

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
9 064

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
6 419

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
2 889

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-апрел 2024, 12:30
1 720

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. hudud24.uz яна бир бор ушбу мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади.