currencies image

12 640,21 UZS

49,76

usd

currencies image

13 559,15 UZS

1,19

eur

currencies image

137,02 UZS

0,18

ru



АсосийЯнгиликларҚозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун енгиллик яратилмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун енгиллик яратилмоқда

Ҳуқуқ

calendar

28.03.2024

eye

132

Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун енгиллик яратилмоқда© Фото: hudud24.uz

Қозоғистон Сенати депутатлари 28 март куни бўлиб ўтган палата ялпи мажлисида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилди ҳамда имзолаш учун президентга юборди. Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, ҳар икки давлат ўз фуқароларининг бир бирининг ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширилади.

Агар бир давлат фуқаросининг иккинчи давлат ҳудудида бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, бу фуқаро ўзи бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларидан вақтинчалик яшаш (вақтинчалик рўйхатдан ўтиш) учун рухсатнома олиши шарт.

Бунда қайд этилишича, ушбу баённома ратификация қилинган тақдирда уни амалга ошириш салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2024, 12:32
5 080

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


3-апрел 2024, 12:01
2 242

Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби: муҳим 6 та қоида

Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин.


23-апрел 2024, 12:43
1 456

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


24-апрел 2024, 14:07
1 315

Вафот этган шахсни ота сифатида белгилаш мумкинми? Оталикни белгилаш бўйича муҳим 6 қоида

Никоҳда туғилган боланинг ота-онасига оид маълумотлар никоҳ гувоҳномаси асосида ёзилади. Никоҳда туғилмаган боланинг ота-онасига оид маълумотлар-чи? Оталикни белгилашда фарзанд розилиги олинадими? Hudud24.uz мазкур мақолада оталикни белгилашнинг айрим ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот беради.

Мавзуга доир янгиликлар: