currencies image

12 718,08 UZS

23,08

usd

currencies image

13 710,09 UZS

61,70

eur

currencies image

137,82 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларЎшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон

calendar

05.04.2024

eye

93

Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин© Фото: hudud24.uz

Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов "Манас" халқаро аэропортининг Ўш филиали директори Тимур Маданбеков билан учрашди.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида турли даражадаги алоқалар, хусусан савдо-иқтисодий, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик жадал ривож топаётгани қайд этилди.

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилиш ёки даволаниш мақсадида бораётган Қирғизистон фуқароларининг сони йилдан йилга ошаётгани, шунингдек, ёзги мавсумда Қирғизистонга дам олиш учун келаётган ўзбекистонликлар ҳам кўпайгани таъкидланди.

Бироқ, Ўш ва унга қўшни вилоятларни Ўзбекистоннинг Тошкент ва бошқа тарихий шаҳарлари билан боғловчи қулай транспорт-логистика тизимининг йўқлиги туризмни янада ривожлантиришда асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Шулардан келиб чиққан ҳолда қирғиз томони Тошкент-Ўш-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Учрашув якунида икки мамлакат фуқаролари учун қатор қулайликларни тақдим этадиган ва ўзаро туристлар алмашинувини оширишга хизмат қиладиган ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистоннинг тегиш ташкилотлари билан алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
12 603

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
6 918

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 474

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-апрел 2024, 12:30
1 885

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. hudud24.uz яна бир бор ушбу мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
9-май 2024, 06:56
103

Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистонлик талабаларни  Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.

cover image
15-апрел 2024, 07:46
148

Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.

cover image
13-апрел 2024, 12:53
150

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.

cover image
5-апрел 2024, 09:26
155

Қозоғистон Президенти Тўқаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.