Ҳуқуқ
01.11.2024
1 603

Заргарлик буюмларини назорат қилишнинг янги чоралари белгиланди
Шундай қилиб, хориждан ишлаб чиқарилган ва божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган заргарлик буюмларини чакана савдода сотувга қўйиш ва сотиш тақиқланади.
Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металлар лицензия асосида экспорт қилинадиган махсус товарлар рўйхатига киритилади.
Шунингдек, Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосаси бўлмаган заргарлик буюмлари ярим фабрикатларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
Электр энергияси учун тўловларни қабул қилишга чекловлар
Чиқиндилар билан ишлаш хизматлари учун тўлов тўланмаган тақдирда (электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланмаган ҳудудлар бундан мустасно) абонентлардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишга вақтинчалик чеклов киритилади.
Эски намунадаги акциз маркали спиртли ичимликлар ва тамаки олиб қўйила бошлайди
Солиқ ва Божхона қўмиталари эски намунадаги акциз маркали маҳсулотларни аниқлаш ва олиб қўйишни бошлайди.
"Энг тоза маҳалла" танлови бошланади
Ноябрдан январгача туманлар, вилоятлар ва республика даражасида "Энг тоза маҳалла" танлови ўтказилади, унинг натижаларига кўра 14 та ғолиб маҳалла тақдирланади. Экология жамғармаси ҳисобидан уларга чиқинди йиғиш майдончалари қуриш, маҳалланинг ижтимоий объектларида чиқинди йиғиш контейнерларини ўрнатиш ва дарахт экиш учун маблағ ажратилади. Шунингдек, ғолибларга хизмат фойдаланиши учун биттадан электромобиль берилади.
Бинолар энергия самарадорлигига текширилади
Майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш учун «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G» тоифалари жорий этилади.
Бунда "А" тоифаси энг юқори энергия самарадорлигига эга бино ва иншоотларни, мос равишда «G» тоифаси – энг пастини белгилаш учун қўлланилади.
Улашиш:
Бошқалар
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Фахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!
Фахрийларимиз навқирон авлодга устоз ҳисобланади.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.