currencies image

12 928,27 UZS

18,47

usd

currencies image

13 462,21 UZS

46,35

eur

currencies image

129,66 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликлар2024 йилнинг энг яхши нотариуси аниқланди

2024 йилнинг энг яхши нотариуси аниқланди

Ҳуқуқ

calendar

06.12.2024

eye

228

2024 йилнинг энг яхши нотариуси аниқланди

Танлов иштирокчилари — нотариуслар томонидан якуний босқичнинг 1-шартига кўра танлов ҳайъатига уларнинг фаолияти ҳақидаги 3 дақиқали видеороликлар тақдим этилди. Иккинчи шарти Конституция ҳамда нотариат соҳасига оид савол-жавоблар бўлиб, нотариусларнинг жавоб беришда ҳозиржавоблиги, жавобларнинг қисқа ва лўнда эканлигига эътибор қаратилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, нотариуслар ушбу танловга катта тайёргарлик, кўтаринки руҳ билан иштирок этдилар. Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва медиация бошқармаси бошлиғи Маъсум Ҳатамов, Юристлар малакасини ошириш маркази ўқитувчиси Севархон Марипова, Палата раҳбарияти ва масъул ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати танловнинг холис ва шаффоф олиб борилишига эътибор қаратдилар.

Мана кутилган дақиқалар ҳам етиб келди. Танлов иштирокчилари орасида билимли ва ҳозиржавоб иштирокчи деб топилган Зангиота туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ўткиржон Мухторов 1-ўрин, Андижон вилояти Шахрихон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Алишер Аҳмаджонов 2 ўрин, Хоразм вилояти Шовот туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нодира Тоирова учинчи ўринга муносиб деб топилдилар. 1-2- ўринларга чет элга стажировкага йўлланма, 3- ўринга –телевизор тантанали топширилди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Палата раиси Дилшод Ашуров тадбирда сўзлаган кириш сўзида фаол ва қонун доирасида фаолият юритаётган нотариусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонун ва нормаларга риоя этган ҳолда аҳолига юксак савияда ҳуқуқий хизмат кўрсатаётган нотариусларни рағбатлантириб бориш, нотариат соҳасида Ўзбекистон амалиётини хорижга олиб чиқиш орқали мамлакат нуфузи яхшиланишига ҳисса қўшиш Палатанинг ўз олдига қўйган мақсадларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси келаси йилнинг январь ойида 5 ёшга тўлади. Бугунги кунда Палатага аъзо бўлган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони 1200 нафарга етди.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 620

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 108

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 068

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
957

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.