currencies image

12 969,84 UZS

15,48

usd

currencies image

13 436,75 UZS

74,48

eur

currencies image

133,97 UZS

1,75

ru



АсосийЯнгиликларАдлия органлари ҳақидаги янги фармон фуқароларга нима беради?

Адлия органлари ҳақидаги янги фармон фуқароларга нима беради?

Ҳуқуқ

calendar

29.05.2024

eye

528

Адлия органлари ҳақидаги янги фармон фуқароларга нима беради?

Ҳар қандай давлатда адлия органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ичида муҳим ўринга эга. Шу жиҳатдан мазкур тузилма фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб бориш мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Куни кеча қабул қилинган адлия органларини янада такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони нафақат ушбу тизимга, балки оддий инсонлар ҳаётига ҳам жиддий (ижобий) таъсир ўтказишга қаратилган тарихий ҳужжат дейиш мумкин.

Фармонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган айрим нормаларга тўхталиб ўтамиз.

Бепул ҳуқуқий ёрдам – ҳаммага, ҳамма учун!

Фармон билан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизими такомиллаштирилмоқда. Бу ҳусусида бир қатор вазифалар белгиланган.

Хусусан, барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқичташкил қилинади.

Ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек, аҳолига низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади.

Албатта, бу жуда катта янгилик, қолаверса аҳолига енгилликдир. Чунки биламиз, юридик хизматлар ҳеч қаерда арзон эмас, барчанинг бунга қурби етмайди. Ҳужжатларнинг тўғри тақдим этилмаслиги, тўлиқ эмаслиги судларни ҳам,аҳолини ҳам овора қилади, давлат харажатларини кўпайтиради.

Ўйлайманки, Фармон билан, ушбу муаммонинг жуда самарали механизми белгиланаяпти.

Бу Ўзбекистоннинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича шартномалари доирасида ўз мажбуриятларини бажариб, бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан ишларни тизимли равишда давом эттираётганини кўрсатади. Бу албатта, мамлакат нуфузига жуда ижобий таъсир ўтказади.

Суд экспертизасида хусусий секторнинг роли ошади

Ҳужжатда белгиланган вазифалар энг аввало адлия тизимини янада профессионал хизматгаайлантираётгани билан диққатга сазовордир.

Фармонда суд-экспертиза соҳаси бўйича ҳам кўплаб янгиликлар мавжуд.

Хусусан, суд экспертиза соҳасида замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва фаолиятнинг илмий асосларини янада такомиллаштириш, соҳада соғлом рақобатни қарор топтириш ҳамда хусусий сектор ролини ошириш, шунингдек, ҳудудларда ўтказиладиган экспертиза турларини кўпайтириш каби масалалар назарда тутилган. Бу ўз навбатида суд-ҳуқуқ идорлари билан бир қаторда аҳолига ҳам суд-экспертиза соҳасида сифатли хизматлар кўрсатишга хизмат қилади.

Суд экспертизаси аниқ ва тўғри талқин қилинган далиллар орқали адолатни қарор топтиришга хизмат қилувчи муҳим соҳадир. Биргина кичкина далил ҳам инсон тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган суд жараёнларида ушбу соҳадаги ижобий ўзгаришлар ва такомиллашувларнинг натижаси айниқса яққол сезилади.

Судма-суд сарсон бўлишнинг олди олинади

Ҳужжатга мувофиқ, Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида Апелляция кенгашлари ташкил қилинмоқда.

Мазкур апелляция кенгашлари маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини судгача кўриб чиқиш натижасида ушбу ҳужжатларни ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Апелляция кенгашларининг қарорлари ҳамма кўриши мумкин бўлган электрон тизимида эълон қилиб борилади, шунингдек, маъмурий шикоят бўйича маъмурий иш юритуви иштирокчиларига белгиланган тартибда маълум қилинади ва маъмурий органлар томонидан уларнинг бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Мазкур тартибнинг жорий этилиши биринчи галда аҳолининг манфаатларига хизмат қилиб, уларнинг судма-суд ортиқча овора бўлиб юришининг олдини олади, давлат хизматлари кўрсатилишида йўл қўйилган хатоларни судгача бўлган тартибда тузатиш имконини беради.

Ҳозирча бу тартиб, эксперимент шаклида жорий этилмоқда. Эксперимент 2026 йил 1 июлга қадар ўтказилиб, ижобий натижа берган тақдирда, маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартибини жорий этиш бўйича таклифлар киритилади.

Ягона база – давлат хизматларини олишда катта қулайлик

Фармонга кўра Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан Аҳолининг ягона реестри шакллантирилиши ва юритилиши белгиланди. Бу нима дегани?

Ушбу Реестр Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотларининг ягона электрон базаси ҳисобланади.

Эндиликда, Реестр давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади ҳамда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа хизматларни кўрсатишда шахсга тааллуқли маълумотлар ушбу реестрдан олинади. Бу фуқароларнинг ортиқча маълумотнома йиғиши, идорама-идора сарсон бўлишига барҳам беради.

 

Шаҳноза Соатова,

Адлия вазири маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 080

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 073

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
921

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


9-январ 2025, 06:35
849

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.