Ўзбекистон
13.09.2023
759
Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев Бухоро вилоятига бўлган хизмат сафари давомида Бухоро вилояти юридик техникумида бўлди ва саноати корхоналари фаолияти билан танишди.
Бухоро вилояти юридик техникумида ўқиш жараёнлари, ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник базасининг таъминланганлик даражаси билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида юридик техникумдаги дарс жараёнларида ўқувчилар билан мулоқотда бўлиб, уларга профессионал ҳуқуқшунос бўлиш учун етарли илм олиш ва уларга бу борада шароитлар яратиб берилишини қайд этиб ўтди.
Шунингдек, юридик техникумдаги педагог-ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатда вазирлик томонидан юридик таълим йўналишида таълимнинг сифатига таъсир этувчи омиларни яхшилашга қаратилган тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, бунда педагогнинг ўз устида ишлаб, илмий салоҳиятини мунтазам ошириб бориши муҳим аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди.
Ш. Рабиев ўқув муассасасида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишар экан, юридик кадрларни касбга тайёрлаш сифатини янги босқичга кўтариш борасида алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, техникумдаги мавжуд муаммолар юзасидан ўз тавсияларини берди ҳамда ўқувчиларни келгусида касбга йўналтиришга доир қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев Бухоро вилоятида газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тўқимачилик саноати корхоналари вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказиб уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Учрашувлар давомида, Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга бугунги кунда улар учун яратилган мавжуд имкониятлар ва имтиёзлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, учрашувлар мобайнида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида учраётган мавжуд муаммолар ҳам ўрганилди ҳамда уларни бартараф қилиш юзасидан ҳудудий адлия органларига тегишли топшириқлар берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.