Life Style
30.04.2026
265

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази аҳоли ва ташкилотларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади.
Марказ томонидан медиа материаллар тайёрлаш, таржима хизматларини кўрсатиш, юридик адабиётларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, шунингдек, дизайн, нашр ва таҳрир хизматларини юқори профессионал даражада амалга ошириш йўналишларида самарали фаолият олиб борилмоқда.
Марказимиз ҳуқуқий адабиётларни профессионал даражада нашр қилиш хизматини таклиф этади. Биз муаллифлар, олимлар, амалиётчилар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда турли форматдаги китоблар, ўқув қўлланмалар, шарҳлар ҳамда методик материалларни чоп этамиз.
Нашр жараёнида ҳар бир босқич – таҳрир, дизайн, саҳифалаш ва чоп этиш ишлари юқори сифат стандартлари асосида амалга оширилади.
Марказимиз қуйидаги хизматларни таклиф қилади:
◾️ Реклама роликлари (саҳналаштирилган ёки анимация) тайёрлаш;
◾️ Махсус кўрсатув, репортажлар, видеолойиҳалар ва шу каби медиа хизматларини кўрсатиш;
◾️ видеоролик ва рилслар тайёрлаш;
юридик адабиётларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
◾️ веб-дизайн (photoshop, coreldraw) хизматлари;
◾️ креатив сценарий ёзиш хизматлари кўрсатиш;
◾️ барча йўналишларда мақолаларни ёзиш ва эълон қилиш;
◾️ матнларни профессионал таҳрир қилиш;
◾️ ҳужжат ва мақолаларни бошқа тилларга таржима қилиш ва б.
Биз Сизга замонавий видео, графика, анимация, аудио ва интерактив контентлар тайёрлашда амалий ёрдам бера оламиз. Биз билан бирга Instagram, YouTube, Telegram ва бошқа платформалар учун креатив медиаконентлар яратиш имкониятини қўлга киритинг.
Профессионал ижодий жамоамиз Сизнинг ғоянгизни сифатли медиа маҳсулотга айлантиришга тайёр. Бизга мурожаат қилинг ва замонавий медиа хизматларимиздан фойдаланинг!
Ҳамкорлик учун +998 55 5104787 рақамга қўнғироқ қилишингиз ёки info@adolatmarkazi.uz га мурожаат этишингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.