Ҳуқуқ
27.12.2024
69
Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда қуйидаги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҚҚС суммаси қайтариб берилади:
▪️Қўй гўшти;
▪️Парранда гўшти;
▪️Мол гўшти;
▪️Тухум;
▪️Ўсимлик ёғи;
▪️Ун;
▪️Шакар;
▪️Дори воситалари ва тиббий хизматлар.
Ушбу харидни солиқ мобил иловасида, харид чекининг фискал белгисини рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.
Бунда ҚҚС суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн 750 минг сўмгача) бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.