Ҳуқуқ
30.01.2025
1 438

Солиқ қонунчилигига асосан, айрим тоифадаги солиқ тўловчилар солиқ солишдан қисман, яъни даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадларидан даромад солиғини тўлашдан озод этилган.
Ушбу тоифадаги шахслар кимлар?
— “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар;
— Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар;
— Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);
— Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар;
— Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар;
— Болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она.
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эса, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқдан озод этилади.
Имтиёзларга эга бўлиш тартиби қандай?
Агар фуқаро бирор ташкилот ёки муассасада меҳнат фаолиятини олиб борса, бухгалтерия бўлимига мазкур солиқ имтиёзларини олиш учун солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаларига киришини тасдиқловчи тегишли гувоҳнома ёки маълумотномаларни тақдим этиши лозим. Мазкур ҳолатда бухгалтерия бўлимидан уларнинг мазкур миқдордаги даромадларидан даромад солиғи ушлаб қолинмайди.
Агар фуқаронинг асосий иш жойи мавжуд бўлмаса, улар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тўлдиришлари лозим. Ушбу ҳолатда имтиёз яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан шу асосда солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида қўлланилади.
Шахс бир вақтнинг ўзида бир нечта тоифа бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми?
Йўқ. Фойдалана олмайди. Агар солиқ тўловчи юқорида келтирилган бир нечта асос бўйича солиқ имтиёзига доир ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта солиқ имтиёзи берилади.
Наргиза Шарипова,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
етакчи маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш тартиби қандай?
Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), лекин кейинчалик захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ходим, агар у ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) кундан эътиборан кўпи билан уч ой ўтган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиш ҳуқуқига эга.