Ҳуқуқ
25.01.2025
490

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4-октябрдаги 617-сон қарори «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш тартибини белгилайди.
Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ёшлар, шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилаларнинг “Ёшлар дафтари”даги фарзандларига уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратилади.
Ариза берувчиларга субсидия ажратиш тартиби
Ариза берувчиларга субсидия ажратиш, ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали “Ёшлар дафтари”га киритиш ва ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги “маҳалла еттилиги” (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган) номига ёзма шаклда ёки “Ёшлар дафтари” электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан ажратилади. Бунда, аризада ариза берувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилиши лозим.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
— ариза берувчининг «Меҳрибонлик» уйи ёки Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланганлиги ҳақида маълумотнома;
— туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ва ариза берувчи ўртасида тузилган “Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари” махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида уч тарафлама шартнома (мудофаа бўлими ва фуқаро томонидан имзоланган ҳолда).
Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.
“Маҳалла еттилиги” «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганини тасдиқловчи ҳужжатларни, “Ёшлар дафтари”га киритилган ариза берувчиларнинг оиласи “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганини ўрганиб, ариза берувчиларга “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидия ажратиш ҳақида қарор чиқаради.
Ушбу қарорга асосан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчига субсидия ажратади.
Ихтиёр Пайзиев,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази
ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тартиби қандай?
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин.