currencies image

12 990,00 UZS

5,56

usd

currencies image

13 570,65 UZS

127,86

eur

currencies image

131,86 UZS

1,96

ru



АсосийЯнгиликларАйрим турдаги ёшларга ҳайдовчиларни тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари компенсация тўлови қоплаб бeрилади

Айрим турдаги ёшларга ҳайдовчиларни тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари компенсация тўлови қоплаб бeрилади

Ҳуқуқ

calendar

22.01.2025

eye

127

Айрим турдаги ёшларга ҳайдовчиларни тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари компенсация тўлови қоплаб бeрилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига мувофиқ, «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар учун автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш тартиби белгилаб берилган. Қарорга кўра, мазкур йўналишдаги харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Қарорга асосан, мазкур ёшларга давлат ёки нодавлат таълим муассасаларида «A», «B», «C», «D», «BE», «CE» ва «DE» тоифалари бўйича ҳайдовчиликка тайёрлов курсларининг харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми компенсация қилинади

Ариза бериш ва компенсация олиш тартиби:

Ариза берувчилар ўқиш харажатларини қоплаш учун икки хил шаклда мурожаат қилишлари мумкин:

  1. Ёзма шаклда, уларнинг доимий яшаш манзили ёки тарбияланган муассаса жойлашган маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали.
  2. «Ёшлар дафтари» электрон платформаси орқали онлайн тарзда.

Ариза «маҳалла еттилиги» — маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори томонидан кўриб чиқилади. Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим:

  • Ариза берувчининг шахсий идентификация рақами.
  • Компенсация қилиниш сўралаётган ўқиш харажатларининг аниқ миқдори.

Аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар:

  1. Ариза берувчининг «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланганлиги ҳақида маълумотнома.
  2. Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлашга ихтисослашган таълим ташкилоти ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартноманинг нусхаси.

Ариза кўриб чиқилгандан сўнг, «маҳалла еттилиги» ўқиш харажатларини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилади. Мазкур қарор асосида, «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўқиш харажатларининг белгиланган қисми компенсация қилинади.

Ушбу қарор орқали ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиш ва касбий кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсад қилинган.

Турғунали Тошболтаев,

"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
907

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


26-декабр 2024, 11:35
854

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.


26-декабр 2024, 10:32
782

Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.


26-декабр 2024, 07:32
704

Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш ҳамда қурилишни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштирилган қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсад қилинган.