Ўзбекистон
23.10.2023
1 561

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. Қайд этилишича, USAID администратори Саманта Пауэр АҚШнинг Ўзбекистон халқи билан ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш мақсадида бугун Ўзбекистон пойтахти Тошкентга келган. Ташриф давомида у қўшимча сармояларни, жумладан, глобал соғлиқни сақлаш, бошқарув ва иқтисодий ўсиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш учун қўшимча 14,2 миллион доллар ажратилишини эълон қилади. Ушбу қўшимча ёрдам воситасида Америка Қўшма Штатлари USAID орқали қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилади: Силга қарши кураш учун 3,2 млн доллар сармоя киритилади; Эпидемия ва пандемия таҳдидларига қарши кураш учун 4 млн доллар сармоя киритилади; Бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш учун 3,5 млн доллар сармоя киритилади; Янада масъулиятли ва самарали маҳаллий бошқарув учун 3,5 млн доллар сармоя киритилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.