Life Style
27.03.2024
372

АҚШнинг Мерилин штати Балтимор шаҳрида Патаспско дарёси устидаги кўприк қулаб тушди. Ҳалокат 26 март куни юк кемасининг кўприк устунига урилиши сабабли рўй берган. Тармоқда қулаётган кўприк видеоси тарқалмоқда.
2,5 километрга чўзилган кўприк автомобиллар қатновига мўлжалланган бўлиб, кунига 35 минг ҳайдовчи ундан фойдаланар эди. Ҳалокат пайти кема капитани берган сигнал туфайли кўприк устида қатновни тўхтатишга муваффақ бўлинган.
Кўприк устида ишлаётган 8 нафар ишчининг икки нафарини қутқаришга муваффақ бўлинди, улардан бири тиббий ёрдам зарур эмаслигини айтди, иккинчиси оғир аҳволда касалхонага етказилди, яна 6 нафар ишчи бедарак йўқолган, қидирув ишлари давом этмоқда.
Губернатор штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Полиция тўқнашув атай содир қилингани ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини айтди. Ҳодиса Федерал қидирув бюроси томонидан ўрганилмоқда. Оқ уй ҳам жараённи диққат билан кузатмоқда. АҚШ президенти Жо Байден кўприк қайта тикланишини маълум қилди.
Тўрт йўлакли автомобиль қатновига мўлжалланган кўприк 1977 йили қурилган ва АҚШ миллий мадҳияси муаллифи Френсис Скотт Ки шарафига номланган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Даромадни яшириш қандай оқибатларга олиб келади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасида солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик белгиланган.
Тошкентда 800 мингдан ортиқ турар-жой оммавий баҳолашдан ўтказилди
Пойтахтдаги квартираларнинг амалдаги кадастр қиймати 57,8 триллион сўмни ташкил этган.