Ҳуқуқ
30.11.2024
872

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-185-сонли Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, “Инсон” марказлари томонидан:
- боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни ота-она ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан бола фойдасига ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилади;
- алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш тартиби бекор қилинади;
- болага тайинланган алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда “Инсон” марказлари жалб этилиб, боланинг ва алимент тўловчининг яшаш шароитлари марказ томонидан комплекс баҳолаш белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.
Янги Тошкент ва ҳудудларда йирик шаҳарсозлик лойиҳалари учун солиқ имтиёзлари берилади
Лойиҳа объектларини ижарага бериш ва сотишдан олинган фойда учун 1 фоиз ставкада фойда солиғи белгиланади.
Онлайн фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Фирибгарлардан ҳимояланишнинг энг самарали йўли — ҳушёрлик.