Ўзбекистон
30.07.2024
700

“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Кореядан келтирилган қиймати41,2 минг АҚШдолларини ташкил қилувчи 16,3 минг литр ичимликлар божхона юк декларациясида алкоголсиз ва газланмаган қаҳвали ичимлик тарзида кўрсатилгани аниқланди.
Аммо, божхона кўриги давомида ушбу маҳсулот таркибига нисбатан шубҳа туғилганлиги сабабли ичимлик намуналари Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясида экспертизадан ўтказилди.
Экспертиза хулосасига асосан мазкур ичимликлар энергетик ва тектиклантирувчи ичимлик эканлиги маълум бўлди ва ушбу товарларга нисбатан салкам 37 млн сўмқўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳудди шундай ҳолат “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам фош қилинди. Унда хориждан келтирилган 47,5 минг литр энергетик ичимликлар бу гал ҳужжатларда кучли газланган ичимлик тарзида қайд этилган. Ҳозирда ушбу маҳсулотларга нисбатан ҳам салкам 80 млн сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Маълумот учун, 2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда ҳам энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларнинг ҳар бир литри учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи белгиланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.