currencies image

12 964,43 UZS

30,16

usd

currencies image

14 744,45 UZS

17,40

eur

currencies image

158,28 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларАндижон шаҳридаги 4-мактаб ўқувчиси Германияда ўтказилган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Андижон шаҳридаги 4-мактаб ўқувчиси Германияда ўтказилган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон

calendar

24.07.2024

eye

396

Андижон шаҳридаги 4-мактаб ўқувчиси Германияда ўтказилган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Германиянинг Гёттинген шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасининг финал босқичида ҳамюртимиз Райёна Иброҳимова биринчи ўринни қўлга киритди.

Жорий йилнинг 15-22 июль кунлари дунёнинг 62 давлатидан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 дан ортиқ ўқувчилари иштирокида ўтказилган немис тили бўйича  халқаро мусобақада Андижон шаҳридаги 23-мактаб ўқувчиси Райёна Иброҳимова барча босқичлардан муваффақиятли ўтиб, тегишли даража бўйича биринчи ўринни қўлга киритди.

"Биз билан бирга бўлинг! Билим олиб келажакни яратинг" шиори остида ўтказилган беллашувларда юртдошимиз билан биргаликда Маҳек Хон (Бангладеш) ва Ана Котевскалар (Шимолий Македония) ҳам тегишли тил даражаларда олимпиада ғолиблари бўлишди.

Халқаро мусобақада нафақат ўқувчининг немис тили бўйича билимлари, балки маданиятлараро компетенцияси, жамоада ишлай олиш ҳамда ижодкорлик қобилиятлари баҳоланди.

Таъкидлаш жоизки, Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси (IDO) ҳар икки йилда Гёте-Институт томонидан Халқаро немис тили ўқитувчилари ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилади.

IDO-2024 Гёттинген шаҳри обербургомистри Петра Бройстедт ҳомийлиги остида Гёттинген университети Билимлар музейи ҳамда Билимлар форуми билан узвий ҳамкорликда ўтказилди.

Ўқувчиларга ўз мамлакатларидан энг маҳоратли немис тили ўқитувчилари ҳамроҳлик қилди. Олимпиада кунлари ўқитувчилар учун немис тилини хорижий тил сифатида ўқитиш соҳасидаги энг янги педагогик технологиялар бўйича малака ошириш семинарлари ташкил этилди.

Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси биринчи маротаба 2008 йилда Дрезден шаҳрида ўтказилган. Олимпиада ҳар икки йилда Германияда Гёте-Институти жойлашган шаҳарларда ташкил этилади. Ушбу билимлар беллашувига ҳозиргача Берлин, Гамбург, Франкфурт-Майн ва Фрайбург шаҳарлари мезбонлик қилган.

Улашиш:

Бошқалар

21-март 2025, 06:23
1 353

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


1-апрел 2025, 09:31
1 173

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


20-март 2025, 05:31
1 129

Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?

Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.


21-март 2025, 08:37
909

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.