Ўзбекистон
06.10.2023
1 406

Анқарада турк дунёси нотариуслари уюшмаси тузилди. Бу ҳақда Ўзбекистон нотариал палатаси хабар бермоқда. Куни кеча Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркий давлатлар иштирокида халқаро тадбир бўлиб ўтди. Туркия мезбонлик қилган тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлари ҳамда Нотариал палата раҳбарлари иштирок этишди.
Халқаро тадбирда турк дунёси Нотариуслар уюшмаси (бирлиги) тузилиши ҳақидаги Англашув Меморандуми имзоланди.

Эндиликда, келишувга аъзо бўлган давлатлар ўртасида қатор енгилликлар яратилади. Яъни келгусида Туркияда ёки Бокуда тасдиқланган ишончнома билан Тошкентда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ишончноманинг асл нусхаси керак бўлмайди. Уюшмага аъзо давлатлар нотариал тизимлари интеграция қилинади ва ушбу давлатлар нотариуслари учун ҳужжатга апостиль қўйиш, ҳужжатни текшириш учун ҳужжатдаги нотариусларни интернет орқали қидириб топиб, мурожаат қилиш ва вақт йўқотиш каби муаммолар бўлмайди.

Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.