Life Style
08.05.2025
473

Ашёларни гаровга бериш ҳақидаги қонунчилик нормалари Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги қонуни ҳамда Фуқаролик кодексида белгиланган. Мазкур қонуннинг 1-моддасига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Гаровга кўра қарздор (гаровга қўювчи) гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича гаровга қўювчи томонидан гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади.
Қонун бўйича ҳақиқий бўлган ҳар қандай мажбуриятнинг: заём, банк кредити, ижара, олди-сотди, юкларни ташиш ва ҳуқуқнинг ҳар қандай субъектлари (жисмоний ва юридик шахслар, давлат) ўртасидаги бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши гаров билан таъминланиши мумкин. Мажбурият пул бирликларида (миллий валютада ёки чет эл валютасида) ифодаланган бўлиши лозим.
Фуқаролик кодексининг 289-моддасига кўра, ашёлар гаровга қўйилиши мумкин. Мазкур моддада белгиланган тартибга кўра, фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли микроқарзларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар – фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган ломбардлар томонидан тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин.
Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.
Гаровга қўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади.
Ломбард гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши шарт.
Ломбард гаровга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас.
Ломбард ашёларнинг йўқолиши ёки шикастланиши енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, гаровга қўйилган ашёларнинг йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгар бўлади.
Ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгилаб қўйилган тартибда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси) ушбу мол-мулкни сотишга ҳақли. Шундан кейин ҳатто гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса ҳам, ломбарднинг гаровга қўювчига (қарздорга) талаблари бекор бўлади.
Ломбардлар томонидан фуқароларга уларнинг ашёларини гаровга олиб кредит бериш қоидалари қонунчилик билан белгиланади.
Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шаpтноманинг гаровга қўювчининг ҳуқуқларини ушбу Кодекс ёки бошқа қонунлар билан унга бериладиган ҳуқуқларга қараганда чеклаб қўядиган шаpтлаpи ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Мафтуна БЕГМАТОВА,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?
Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.
Болаларда гайморитни даволаш
Ҳозир гайморитни даволашнинг энг осон ва қулай усули бор.
“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” электрон обунаси билан танишинг!
Бунинг учун adolatmarkazi.uz сайтига ташриф буюриб, сайтнинг юқори қисмидаги “кириш” тугмаси босилади ҳамда сизга берилган логин ва паролни киритиб “кириш” тугмаси босилади.