currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларАвиапарвозлар кечиктирилганда йўловчи сифатида ҳуқуқларингизни биласизми?

Авиапарвозлар кечиктирилганда йўловчи сифатида ҳуқуқларингизни биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

15.01.2025

eye

46

Авиапарвозлар кечиктирилганда йўловчи сифатида ҳуқуқларингизни биласизми?

Ҳаво транспортида йўловчи ташиш ташувчи ҳамда йўловчи ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Тегишли чипта олингандан сўнг, йўловчи ҳамда ташувчи ўртасида шартнома тузилган ҳисобланади. Ташувчи йўловчини манзилга транспорт уставлари, кодекслари ёки шартномада назарда тутилган тартибда белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаган тақдирда эса, оқилона муддатда элтиб қўйиши шарт. Бироқ айрим ҳолатларда турли сабабларга кўра авиапарвозлар кечиктирилган ҳолатларга дуч келишимиз мумкин.  

Парвозлар кечиктирилганда ташувчи жавобгар бўладими?

Қонунчиликда ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли суратда бажармаган тақдирда, ташувчи учун шартнома юзасидан келиб чиқадиган жавобгарлик белгиланган.

Агар ташувчи кечикишнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрганлигини ёки бу чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олса, ташувчи йўловчи ташишнинг кечикканлиги учун жавобгарликдан озод қилинади. Бироқ, парвознинг кечикиши ташувчининг хатти-ҳаракати ёки эҳтиётсизлиги натижасида юзага келса у йўловчи олдида жавобгар ҳисобланади. Зарар миқдори ташиш қоидаларига мувофиқ аниқланади.

Ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда йўловчи кимга ва қанча муддатда мурожаат қилиши лозим?

Мазкур ҳолатда йўловчи томонидан, биринчи навбатда, ташувчи бўлган тегишли авиакомпания олдига оғзаки ёки ёзма тарзда талаб қўйилиши лозим (талабни ёзма тарзда расмийлаштириш тавсия этилади). Талаб даъвогарнинг хоҳишига кўра парвоз бошланган ёки тугаган манзилда билдирилади. Йўловчи мамлакат ичкарисидаги ташишларда ташувчига талаб қилиш учун асос бўла оладиган воқеа рўй берган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида, жарима тўланиши тўғрисидаги даъволар эса — 45 кун ичида тақдим этилиши мумкин. Халқаро ҳаво транспортида ташиш бўйича талаб ва даъволарни бериш муддати эса, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва «Халқаро ҳаво транспортида ташишларга доир айрим қоидаларни бирхиллаштириш ҳақида»ги Варшава Конвенцияси (1929 йил) билан белгиланади.

Ташувчи талабни кўриб чиқиши ва унинг қаноатлантирилганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида уч ой ичида йўловчига хабар қилиши шарт, бевосита аралаш ҳаво йўлларида ташишга ёки бир нечта ташувчи иштирок этаётган ташишга доир талаблар учун бу муддат олти ойдан, жарима тўлаш тўғрисидаги даъволар учун эса 45 кундан иборат.

Агар йўловчи ташувчининг қароридан норози бўлса, шундан сўнг, бевосита судга мурожаат қилиши мумкин. Мазкур ҳолатда даъво судга тегишли ҳаво кемасининг белгиланган манзилга қўнган, қўниши лозим бўлган ёки парвози тўхтатилган кундан кейин икки йил ичида тақдим этилиши лозим.

Етказилган зарар миқдори қандай белгиланади?

Мазкур ҳолатда зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.

Шунингдек, йўловчига етказилган зарар учун ташувчи томонидан қуйидаги бепул қўшимча хизматлар кўрсатилади:

— бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошқа алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;

— парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошқа тури орқали ташишгача бўлган вақтда озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;

— ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса, меҳмонхона билан таъминлаш;

— кутиш вақтида транспорт орқали аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;

чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш.

Йўловчи етказилган зарар учун тўловлар миқдоридан норози бўлса, юқорида келтирилган тартибда ва муддатларда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Наргиза Шарипова,
"Адолат" миллий ҳуқуқий
ахборот маркази ходими

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 172

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
939

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
869

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
854

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.