Ҳуқуқ
15.03.2025
475

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Санжар Турғуновнинг сўзларига кўра, ҳозирда ортиқча юк учун қўшимча тўловларни электрон тизим орқали амалга ошириш механизми устида иш олиб борилмоқда.
"Ушбу тизим жорий этилгач, йўловчилар Atto карталар ёки банк карталари орқали ортиқча юк учун ҳам тўлов қилиш имкониятига эга бўладилар. Янги тизим яқин кунларда ишга туширилади", — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортида нақд пул орқали тўлов қилиш тўхтатилиб, тўлиқ электрон тизимга ўтилди.
Бироқ ортиқча юк учун қўшимча тўловларни Atto карталари орқали амалга ошириш механизми ҳозирча йўлга қўйилмаган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.