Ҳуқуқ
20.01.2025
502

Кўпчилик ҳайдовчилар йўлда ҳаракат давомиида йўл носозлиги дуч келишади. Айрим ҳолларда эса йўлдаги носозлик сабабли транспорт воситасига зиён етиши ҳам мумкин. Хўш бундай ҳолатда нима қилиш керак?
Йўл ҳаракати ҳодисасиси содир бўлган йўлдаги носозликни далил сифатида расм ёки видеога оласиз. Кейин, туман судига қўлингиздаги далилларни тақдим қиласиз. Суд эса автомобиль йўлларидан фойдаланишда белгиланган тартибга бўйсунмаган жисмоний ва юридик шахсларни жавобгарликка тортадилар. Шу тариқа етказилган зарар Сизга қоплаб берилади.
Автомобиль йўлидан ўтиш шароитларининг ёмонлашишига сабаб бўладиган ишларни бажараётган юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик, шунингдек автомобиль йўлининг тегишли участкаларида ва айланиб ўтиш жойларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
"Aвтомобиль йўллари тўғрисида"ги қонунининг 25-моддасида таъкидланганидек, “Aвтомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобил йўлларидан фойдаланувчиларга автомобил йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт".
Автомобиль йўлидан ўтиш шароитларининг ёмонлашишига сабаб бўладиган ишларни бажараётган юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик, шунингдек автомобиль йўлининг тегишли участкаларида ва айланиб ўтиш жойларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Зиёдулла Асадов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?
Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.
Нотариус ижро хатининг ҳуқуқий табиати ва уни расмийлаштириш тартиби
Нотариус ижро хати суд қарори эмас, балки мажбурий ижрога асос бўладиган нотариал ҳаракат натижасидир.