currencies image

12 704,02 UZS

100,50

usd

currencies image

14 871,33 UZS

194,53

eur

currencies image

162,43 UZS

1,49

ru



АсосийЯнгиликларАвтомобилларнинг техник синови қонун доирасида ўтказиляптими?

Автомобилларнинг техник синови қонун доирасида ўтказиляптими?

#NoComment

calendar

22.07.2025

eye

51

Автомобилларнинг техник синови қонун доирасида ўтказиляптими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган “Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентининг 3-иловаси 44-бандига асосан М1 тоифадаги автотранспорт воситалари электромагнит мослиги бўйича мувофиқликни баҳолаш ишлари 10-03-сонли БМТ Қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ушбу бандда, юртимизга кириб келаётган М1 тоифадаги ҳар бир дона ёки бир тўпдаги транспорт воситаларини сертификатлаштиришда, улар электромагнит мослиги бўйича синовлардан ўтказилиши белгиланган.

Регламентнинг 5-бандига асосан муомалага чиқарилаётган транспорт воситаларининг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар транспорт воситаси турини маъқуллаш ҳужжати (серияли ишлаб чиқариш учун) ва мувофиқлик сертификати (ягона автотранспорт воситаси учун) ҳисобланади.

Ҳозирда М1 тоифадаги автотранспорт воситалари учун давлат реестрида амалда бўлган 81 та турини маъқуллаш ҳужжати мавжуд бўлиб, шундан 10 таси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 71 таси импорт қилувчилар ҳисобига тўғри келмоқда. Ушбу турини маъқуллаш ҳужжатлари Хитойнинг 44 та, Кореянинг 18 та, Германиянинг 3 та, Япониянинг 3 та, Россиянинг 2 та, АҚШнинг 1 та ҳамда Ўзбекистоннинг 17 та турдаги М1 тоифадаги транспорт воситаларига тааллуқлидир.

Импорт учун рўйхатга олинган 71 та турини маъқуллаш ҳужжатлари Хитойнинг “Chevrolet”, “BYD”, “Volkswagen”, “Changan”, “Chery” “Haval”, “Jetour”, “JAC”, “Jetta”, “MG”, “Soueast”, “Zeekr”, “Seres”, “Vohay”, Кореянинг “Kia” ва “Hyundai” Германиянинг “Porsche”,, Япониянинг “Тоёта” ҳамда АШҚнинг “Chevrolet” брендларига тааллуқли бўлиб, мазкур ҳавола орқали ушбу рўйхат билан яқиндан танишишингиз мумкин.

Шунингдек, респбуликада автотранспорт воситаларининг чакана сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари” билан тартибга солинган.

Мазкур қоидаларда сотувчи автотранспорт воситалари узоқ муддат давомида фойдаланишга мўлжаланганлиги боис, уларнинг кафолат муддати доирасида бепул сервис кўрсатиш‚ зарур бўлган эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш талаб этилиши белгиланган.

Регламентда автотранспорт воситалари учун белгиланган хавфсизлик талабларидан ташқари турини маъқуллаш ҳужжатини олиш учун аризани ишлаб чиқарувчи ёки унинг расмий вакили бериши шартлиги белгиланган.

Мазкур талаб Европа Иттифоқи ҳамда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида автотранспорт воситалари турини маъқуллаш учун қўшимча талаблардан бири қилиб белгиланган.

Шунингдек, автотранспорт воситаларини расмий вакилсиз олиб келтирган фуқаролар автотранспорт воситасига кафолатга эга бўлмайди ҳамда улар ўзлари ва яқинларининг ҳаётини хавфга қўйиши мумкин.

Бугунги кунда Пискент туманида жойлашган электромагнит мослашувчанлик лабораториясида юқорида кўрсатилган талаблар асосида синов жараёнлари амалга оширилмоқда.

Норасмий дилерлар, импортёрлар, ҳамда уларнинг декларантлари томонидан одатда сиздан электрон калит тақдим этиш сўралади ва сизнинг номизга айланма йўли билан, шу жумладан, аввал фойдаланишда бўлган автомобильлар расмийлаштирилади. Бундан огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган ҳуқуқларингиз поймон бўлишига йўл қўйманг. 

Улашиш: