currencies image

12 920,48 UZS

7,79

usd

currencies image

13 436,01 UZS

26,20

eur

currencies image

130,17 UZS

0,51

ru



АсосийЯнгиликларАвтотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш методикаси тасдиқланди

Автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш методикаси тасдиқланди

Ҳуқуқ

calendar

27.12.2024

eye

36

Автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш методикаси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган методика қуйидагиларни назарда тутади:

🔹ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичларини белгилаш;

🔹ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражасини аниқлаш;

🔹автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш;

🔹автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтингларини белгилаш.

 Шунингдек:

🔸икки йилда бир марта 1 февралгача Транспорт вазирлиги томонидан автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш дастури тасдиқланади;

🔸автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтинглари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КРI)ни аниқлашда ҳисобга олинади.

Транспорт вазирлиги:

▪️ 2025 йил 1 ноябргача жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда шаҳарларнинг автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолайди;

▪️ 2025 йил 10 ноябргача баҳолаш натижаларига кўра аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича республика шаҳарларининг рейтинги эълон қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 641

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 113

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 087

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
967

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.